Қозоғистон транспорт инфратузилмасига 9 триллион тенге сармоя киритади

Қозоғистон транспорт инфратузилмасига 9 триллион тенге сармоя киритади

Қозоғистон транспорт инфратузилмасига 9 триллион тенге сармоя жалб этади. Ҳукумат тарқатган хабарга кўра, жорий йилда қатор янги аэропортлар қурилади. Катон-Қарағай, Зайсан ва Кендерли курорт зоналари ҳаво дарвозалари барпо этилади. 2030 йилгача республикада умумий узунлиги 4,7 минг километр бўлган янги автомобил йўллари ишга тушади. Темирйўл, сув ва денгиз транспорти соҳаларида ҳам йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилади. «Дўстиқ — Мўйинти» ва «Алмати айланма йўли» ниҳоясига етади. Шунингдек, «Дўстиқ – Бесқўл» ва «Мўйинти – Балхаш» участкалари ишга тушади. Мамлакат транзит салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Республика ғарбидаги Ақтау портида контейнер хаби қурилиши бошланди, унинг ўтказиш қуввати кескин ошиши кутиляпти. Натижада, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Транскаспий йўналишида жўнатиладиган контейнерлар сони кўпаяди, Хитойдан Европага юборилаётган транзитнинг бир қисми мана шу йўл орқали ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси