Қозоғистон транспорт инфратузилмаларини, шу жумладан, аэропортлар махсус
иқтисодий зоналар ташкил этиш ҳисобига ривожлантириш мўлжалланяпти. Шу тариқа,
юк оқимлари ҳаво дарвозаларига йўналтирилади. Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум
қилишича, Астана, Алмати, Чимкент, Ақтау, Ақтўбе ва Қарағанди аэропортларида
талаблар енгиллаштирилади. Бу – кенг тарқалган халқаро амалиёт. Айни вақтда,
Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари қуввати
оширилади. Улардан энг йириги бўлган «Нур Жўли»да икки давлат божхона
хизмати суткасига 24 соат ишлашга ўтади.
Бошқа пунктларда 12 соатдан ишлайди. Таъкидлаш лозимки, ҳозир Хитой, Ўзбекистон
ва Туркманистон чегарасидаги 10 та ўтказиш пунктида ва Астанадаги бош
диспетчерлик бошқармасида тўла модернизация ва техник жиҳозлаш ишлари давом
этяпти. Автомобиллар кириш-чиқиш чизиқлари сони ортиши ўтказиш қувватини 6
марта ошириш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.