Қозоғистонда оққуйруқлар сонини тартибга келтириш масаласи ҳамон ҳал қилинмади. Жамоатчилик томонидан ҳукуматга кўплаб таклифлар ва мурожаатлар келиб тушди. Лекин охирги қарор октябрь ойида қабул қилинади.
Серикқали Брекешов, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:
- Сайғоқларни бошқа минтақаларга кўчириб ўтказиш таклифи ҳам билдирилди, Лекин илмий доиралар бу усулнинг самара беришига шубҳа билан қараяпти. Кўчиш вақтида кўплаб жондорлар ўлиши эҳтимоли мавжуд. Улар аввалги яшаш жойларга қайтиб кетиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун таклиф рад этилди.
Тез кунларда сайғочларнинг биологик аҳволи бўйича тадқиқотлар ниҳоясига етади. 500 та жондордан таҳлил учун қон олинди ва улар қўйиб юборилди. Вазирликда таъкидлашларича, ҳозир оққуйруқлар сонини тартибга келтиришнинг бошқа йўллари муҳокама этиляпти.
Серикқали Брекешов, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:
- Келгуси йилдан бошлаб бу жондорларга спорт шаклида ов уюштириш таклифи кўриб чиқиляпти. Бунинг учун овчилар алоҳида ҳақ тўлашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.