Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркда “рақамли кўчманчилар” билан учрашди. Digital Nomads IT ҳамжамиятида ҳозир хориждаги етакчи технологик компанияларда ишлаётган қозоғистонликлар бор. Учрашув қатнашчилари норасмий муҳитда Қозоғистонда IT-соҳаси ва жаҳон трендларини муҳокама қилди. Президент таъкидлашича, Адолатли Қозоғистонни бунёд этиш иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар очиб беради. Айти ҳамжамияти мамлакат IT-соҳасини янада ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини кучайтиришга қаратилган қатор таклифларини тақдим этди.
Ақтўре Бекет, Amazon компанияси муҳандис дастурчиси:
- Дижитал номадс гуруҳи спорт дастурлашини ўз зиммасига олиш устида ўйлаяпти. Биздаги ҳамжамиятда 300 нафар ёш йигит-қизлар бор, Гугл, Эпл, Амазон, Тесла, бошқа йирик компанияларда яхши лавозимларда ишлашади. Жуда иқтидорли ёшлар. Биз янада кўпроқ йигит-қизларни тортиш учун Қозоғистонда истеъдодлиларни бир ерга жамлашимиз керак.
Бағдат Мусин, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Улар ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатяпти, Қозоғистон республикасида IT-соҳаларида ўқиётганларга менторлик қилмоқда. Шунингдек, мураккаб технологик адабиётни қозоқ тилига таржима қилишда хизмати сингаяпти. Чунки қозоқча технологик адабиёт етарли эмас. Айни вақтда, ҳамжамият аъзолари спорт дастурлашини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Nomads вакилларига муваффақият тилади, улар мамлакатимизни ривожлантириш ва илгари суришга салмоқли ҳисса қўшишларига ишонч билдирди. Ўз навбатида, IT ҳамжамияти аъзолари Президентга ақлли кўзойнак ва рақамли кўчманчилар логотипи туширилган либос совға қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.