Россияда қозоқ анъанавий маданияти ривожланаяпти

Россияда қозоқ анъанавий маданияти ривожланаяпти

Қадимий қозоқ ҳунармандлигини ўзлаштириш, қамчи ва от абзалларини тўқиш, орнаментлар тикиш, намат тайёрлашни ўрганиш – буларнинг ҳаммаси Россия пойтахтида мавжуд. Қозоқ диаспораси анъанавий ҳунар тўгараклари ташкил қилди. Бундан мақсад – аждодлар меросини сақлаб қолиш ва ёш авлодга билимлар беришдан иборат. Таъкидлаш лозимки, Москвада 10 мингдан зиёд этник қозоқ яшайди. Улар анъаналарни унутмай келяпти.

Айшат Байғазиева, Қозоқ миллий-маданий мухторияти президенти:

– Миллий байрамларда йиғиламиз. «Бахтли болалик» танловларини ташкил қиламиз. Ёш авлод тилини, урф-одатларини, анъаналарини маданиятини унутиб юбормаслиги учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Аридаш Наукенова, ўқувчи:

– Болалигимдан турли тадбирларга қатнайман, уларда қатнашаман. Менга жуда ёқади. Қувноқ ва арзийдиган нарсалар. Нақш чизиш, кесиш мароқли.

Диаспора вакиллари қозоқ тилини ўрганиш курсларини очиш ниятида. Бу эсча она тилини ўрганиш учун имконият, дегани.

Абдумалик Сарманов таржимаси