Тез кунларда Қозоғистонда 20 та янги ахборий дастурлаштириш мактаби очилади. Улар Ай-Ти соҳасида юқори малакали мутахассислар чиқаради. Бу ҳақда журналистлар учун брифинг ўтказган Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин таъкидлашича, таълим 2 йил давом этади. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда шу каби ташкилотларнинг бир қанчаси ишлаб турибди. Уларнинг битирувчилари республикани тарк этмаган ҳолда глобал big-tech компанияларда меҳнат қиляпти. Айни вақтда шу каби инновациявий мактаблар ривожланишига туртки бериш учун Tech Orda дастури доирасида 20 минг грант ажратилиши кутиляпти, дея маълум қилди вазир. Ўз ихтисосини ўзгартиришга, замонавий дунёда кўпчиликка керак бўлган айти-малакаларни ўзлаштиришга қарор қилган ҳар бир фуқаро янги касбни эгаллаши мумкин.
Мусин Бағдат, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Кўплаб олий ўқув юртлари чиқараётган битирувчилар малакаси у қадар юқори эмас. Бу ҳам бизнинг умумий муаммомиз. Шунинг учун вазирлик билан биргаликда ҳудудлардаги IT-факультетларга 50 та олий ўқув юртини IT соҳаси билан шуғулланадиган ташкилотлар ёки кучга кирган айти-компаниялар васийлигига беришларига эришмоқчимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси