16 декабрь куни Қозоғистон аҳли давлат байрами – Мустақиллик кунини нишонлайди. 1991 йилда мамлакат Олий кенгаши мамлакат суверенитети тўғрисида конституцивий қ онун қабул қилди. Мустақиллик эълон қилиниши яхши ўйланган ва тарихан мантиқий қадам бўлди, Қозоғистоннинг энг янги тарихи дебочасига айланди. Ўтган йиллар давомида республика масъулиятли ва кучли давлат сифатида шаклланди. Ҳозир Қозоғистон фаол ривожланяпти, инвестициявий, иқтисодий, транспорт-логистик салоҳиятини кенгайтиряпти. Сиёсий модернизация ва трансформация жараёнларидан ўтяпти.
Талғат Қалиев, Амалий
этносиёсий тадқиқотлар институти директори:
- Ўтган йил
давомида бизда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Жорий йилда эса ўзгаришлар
расмийлаштирилди. Конституция жиддий шаклда такомиллаштирилди. Конституциявий
суд тикланди, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш кучайтирилди, сайлов тўғрисида
қонунчиликка ўзгаришлар киритилди, мажоритар депутатлар сайланадиган бўлди. Туман
ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларини сайлаш йўлга қўйилди, жорий йилда
эса мажилис сайловлари ўтказилди, депутатларнинг 30 фоизи бир мандатли
округлардан сайланди.
Мустақиллик йилларида Қозоғистон жаҳон саҳнасида катта муваффақиятларга эришди. Бугунги Қозоғистон БМТнинг тўлақонли аъзоси, ШҲТ, ЕХҲТ, МДҲ, ТДТ, МАГАТЭ, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгайиб боряпти. Мамлакат инсоният муаммолари ва глобал чорловлар муҳокама қилинадиган майдонча сифатида танилди. Қозоғистон ядро қуролига қарши ва тинчлик ўрнатиш фаолияти билан ном қозонди.
Ермек Тўқтаров,
Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар
институти бўлим бошлиғи:
- 1991 йилдан буён Қозоғистон
республикаси кўп векторли ташқи сиёсат юритиб келяпти, бу эса, замонавий геосиёсий
мавжудлик кўрсатиб тургани каби, жаҳоннинг барча қисмларидаги кўплаб давлатлар
билан ишончга асосланган муносабатлар ўрнатишга имкон берди. 2023 йилнинг ўзида
Давлат раҳбари кимлар билан учрашганини ҳисобга олсак, бу Қозоғистон нуфузи
юқорилигини, унга халқаро майдонда ишонишларини кўрсатади. Ички сиёсатда ҳам
вазият шундай, биз марказий ва маҳаллий даражаларда давлат бошқарувининг энг
самарали усулларини ахтараяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.