Қозоғистон-Ўзбекистон савдо-саноат хаби барпо этилади

Қозоғистон-Ўзбекистон савдо-саноат хаби барпо этилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик савдо-саноат хаби барпо этишни режалаштирган. У икки давлат чегарасида ишга туширилади. Саноат кооперацияси халқаро маркази транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириши кўзда тутилган. Шу билан бирга, экспертлар фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасини озиқ-овқат билан таъминлаш, балки анча кенг географик миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигида ўзига хос кафолатга айланишга қодир.

Хуршида Абдуллаева таржимаси