Қозоғистон-Вьетнам: Визасиз тартиб янги имкониятлар очади

Қозоғистон-Вьетнам: Визасиз тартиб янги имкониятлар очади

Унга кўра икки давлат фуқаролари виза расмийлаштирмасдан туриб, 30 кунгача яшаши мумкин. Томонлар бевосита авиарейслар сонини оширишни ҳам муҳокама қилмоқда. Ҳозир Алмати ва Астана ўртасида тўртта рейс амалга оширилади. Вьетнамлик лоукостер парвозлар географиясини кенгайтирмоқда, шу билан бирга, республиканинг бошқа шаҳарларини ҳам қамраб олиш ниятида. Йилига Вьетнамга 50 минг, балки 80 минг сайёҳ бориши кутиляпти.

Ерлан Байжанов, Қозоғистоннинг Вьетнамдаги элчиси:

- Вьетнам – бой маданий анъаналарга, чуқур тарихга эга давлат, томоша қиладиган жойлар кўп. Ва яна арзон шопинг, ажойиб ошхона, денгиз маҳсулотлари, мевалар каби анча оддий нарсалар ҳам топилади. Булар ҳаммаси таътил сифатини оширади. Туристик инфратузилмалар ўта замонавий.

Визасиз тартиб, экспертлар фикрича, Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун қўл келади.

Ерсултан Жансеитов, сиёсатшунос /Астана/:

- Вьетнам Жанубий-Шарқий Осиё иттифоқи - АСЕАН аъзоси. Бу иқтисодий ташкилот. Кўриб турганимиздек, кўплаб трендлар, технологиялар ва капитал эски дунёдан, Европа ва Америкадан Осиёга кўчиб келяпти. Унга Хитой, сўнгра, АСЕАН давлатлари, уларга Сингапур, Индонезия, Малайзия ва Вьетнам киради. Қозоғистоннинг фаол ривожланаётган минтақага чиқиши улкан янгиликларни очиб беради.

Хоанг Ван Нгия, хо ши мин номидаги миллий сиёсий академия сиёсатшуноси /Вьетнам/:

- Бугунги глобал чорловлар даврида Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу - энг аввало хавфсизлик ва ҳамкорликда иқтисодий ўсиш, дегани. Қозоғистон — фақат Вьетнам эмас, Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ҳамжамияти учун ҳам Марказий Осиёга бозорларига кириш эшиги бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси