Қозоғистон моношаҳарларни ривожлантириш учун 1 триллион 700
миллиард тенге ажратиши режалаштирилган. Ҳукумат 10 та шундай аҳоли манзилгоҳи учун 4 йилга
мўлжалланган режани тасдиқлади. Уларда 608 тадбир кўзда тутилган. Шу жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим,
спорт объектларини қуриш ва ремонт қилиш, заводлар, муҳандислик инфратузилмаси барпо этиш,
кичик ва ўрта бизнесни, агросаноатни ривожлантириш,
замонавий ускуналар сотиб олиш
кўзда тутилган. Балхашда эса аэропорт реконструкция
қилинади. Барча тадбирлар рўёбга чиқарилгач, бу шаҳарда туристлар оқими ва тадбиркорлар фаолияти 4
марта ошиши режалаштирилган.
Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев моношаҳарларга нисбатан давлат сиёсатини қайта кўриб
чиқишни топширган эди. Ҳозир Миллий иқтисодиёт вазирлиги тегишли Йўл
харитасини ишлаб чиқмоқда. Унда
Қозоғистондаги 27 та моношаҳарда давлат ёрдами кўрсатиш ва саноат зоналари яратиш масаласи кўзда тутилади.