Қозоғистон сўнгги 4 йил ичида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига 4 марта кўп сабзавот экспорт қила бошлади. Мева экспорти 2, сут маҳсулотлари – салкам 3 марта ошди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Руслан Манатаев маълум қилди.
«Пандемияга қарамай, ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,6 фоизга ортди, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида эса бу кўрсаткич 2,3 фоизни ташкил қилди. Ва бу охирги натижа эмас», дея таъкидлади вазир ўринбосари.
У республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспорти ҳажмини анча ошириш имкониятига эга эканлигини тилга олди. Бунда Қозоғистоннинг Иттифоққа аъзо бўлиши натижасида очилган янги имкониятлар маҳсулот етиштириш ва экспортини ошириш учун қўл келмоқда, дейди Руслан Манатаев.
Абдумалик Сарманов таржимаси