Қозоғистонда Бельгиянинг оқ-мовий зотли сигирларини етиштириш режа қилинган. Ушбу давлат фермерлари бундан манфаатдор. Республикамизга наслдор ҳайвонларнинг уруғлик материалларини экспорт қилишдан ташқари, улар маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан тажриба алмашиш ва йирик шохли чорва молларини етиштиришнинг янги технологиялари ҳақида сўзлаб беришга тайёр. Қозоғистон делегациясининг Қиролликка ташрифи чоғида тегишли келишувларга эришилган.
Марғулан Баймухан, Қозоғистон Республикасининг Бельгия ва Люксембургдаги элчиси, еи ва натодаги Қозоғистон миссияси раҳбари:
- Фермерларимиз йирик шохли қорамол етиштириш сектори ҳамда гўшт-сут йўналишида айрим технологияларга эҳтиёж сезади. Ўйлайманки, бундай сафарлар фойдали, қозоғистонликлар Бельгия провинцияларида тез-тез бўлиши учун ишни давом эттирамиз, таъкидлашни истардимки, бельгиялик ҳамкорлар октябрь ойида бу ерда, Астанада бўлиб ўтадиган «КазАгро» агросаноат кўргазмасида қатнашишни режалаштирган.
Умирбек Алтангадас, Чорвачилик Корхонаси бош директори:
- Икки кун ичида Бельгиядаги йирик шохли оқ бошли зотига мансуб моллар етиштириладиган фермаларда, эчки сутини қайта ишловчи ва гўшт тайёрлайдиган мажмуада бўлдик. Албатта, ўзимизга Бельгия технологияларини трансфер қилиш бўйича яхши ғоялар мавжуд. Бельгиялик ҳамкасбларимиз шу соҳада тажриба алмашиш учун октябрь ойи бошларида Қозоғистонга келади. Бизда одатдаги зотли сигирлар 7-8 ойда бор-йўғи 200 килограмм вазн тўпласа, Бельгиянинг «оқ-мовий» зотли моллари шу ёшида 350-400 килограмм тош босади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.