Қозоғистон ишлаб чиқилаётган олтита космик аппаратнинг учтасини экспорт қилиш ҳисобига 75 миллион доллар даромад олади. Улар Нигерия, Конго ва Монголияга берилади. Ер юзасини ўртача аниқликда кузатишга мўлжалланган дастлабки ер йўлдошлари 2027 йилдан учирилади. Алматида бўлиб ўтган, 60 давлатнинг 700 нафардан зиёд аэрокосмик соҳаси вакилини тўплаган Space Days Kazakhstan халқаро форумида шундай баёнот берилди. Анжуманда ер йўлошларидан биргаликда фойдаланиш, тажриба алмашиш, лойиҳаларни ривожлантириш бўйича қўшма меморандумлар имзоланди.
Қайиржан Қўжаев,
«Қозоғистон космик парвозлари» миллий компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Биз ниҳоят узоқ
кутилган экспорт босқичига ўтяпмиз. Ускуналарда бизда чиқадиган борт компьютери
компонентлари, энергия таъминоти тизимини ишлатамиз. Ҳозирча қатор компонентлар
сотиб олинади, лекин дизайн, йиғиш ишлари, синов, учишга тайёрлашни ўз муҳандисларимиз амалга оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

