Парижда Қозоғистон киноси бешинчи фестивалига тайёргарлик кетяпти. Бу тадбир 29 ноябрдан 2 декабргача давом этади. Жорий йилда у «Қиз-Жибек»фильми билан очилади. Картинаафсонавий қозоқ режиссёри Султан-АхметХоджиковнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган.Томошабинлар лентанинг бош қаҳрамони–Қозоғистонда хизмат кўрсатган артистМеруертУтекешева билан учраша олади. У фестивалда қатнашиш учун учиб бориши кутиляпти. Бундан ташқари, француз томошабини қозоғистонлик машҳурфигурист Денис Тен ҳақидаги фильмни кўра олади. Шунингдек, маиший зўравонлик ҳақидаги «Бақит»ўткир сюжетли драмаси, «Тоғ пиёзи»картинаси, қисқа метражли «Тентак Карим» намойиш этилади.Фестиваль«Дўс-Муқасан»мусиқий лентаси билан якунланади.
Андре Иванов,
Фестиваль директори, Қозоғистон киноси француз ҳамжамияти президенти:
– Жорий йилда биз
Қозоғистондаги муаллифлик киноси ва киноклассикага урғу беришга қарор қилдик. Улар
қаторида режиссёр Асқар Узабаевнинг«Бақит» фильмини алоида кўрсатиш мумкин...
чунки зўравонлик, шу жумладан, маиший зўравонлик, аёл ҳуқуқлари бугунги кунда
долзарблигича қоляпти.
ҚозоғистонваФранция ўртасида кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга фестиваль доирасида ташкил этиладиганбизнес-майдонча ёрдам беради. Шунингдек, қозоғистонликдизайнерларнинг коллекциялари намойиш этилади.
Андре Иванов,
Фестиваль директори, Қозоғистон киноси француз ҳамжамияти президенти:
- Жорий йил дастури
бир оз фарқли. Фестиваль4 кун давом этади. Кундузи тадбиркорлар учрашувлари,
Қозоғистон ва Франция кино профессионаллари учун конференциялар, кино
мактаблари билан учрашувлар ўтади. Кечқурун фильмлар намойиш қилинади.
Қозоғистонкиносини Европа томошабинлари эътироф этади. ФильмларниПарижданбошқашаҳарлардаҳамсабрсизликбиланкутишяпти. Фестиваль тарихидабиринчи марта Қозоғистон картиналари Франциядан ташқари Бельгия, Люксембург, Нидерландия, Австрия, Германия, Польша, Буюк Британияваҳатто Африкадавлатлариданамойишэтилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.