Тобора кўпроқ қишлоқ хўжалиги корхоналари Қозоғистонда ишлаб чиқарилган техникани сотиб олишни маъқул кўрмоқда. Харидорлар таъкидлашича, ушбу маҳсулот сифатли ва арзон. Қозоғистон халқига Мактубида президент эски техника жиддий муаммога айланиши мумкинлигини таъкидлаганди. Йилига камида 10 фоизини янгилаш, ишлаб чиқарувчи ва деҳқонлар манфаати ҳисобга олиш лозим. Жорий йилда Қозоғистоннинг 8 та заводида 5 мингта трактор ва 900 комбайн чиқарилиши режалаштирилган.
Пётр
Максаков, заводнинг ишлаб чиқариш
директори:
- Биз ҳозир ўтган
йили ишга тушган кабиналар ишлаб чиқариш участкасидамиз. Бир сменада 10 та кабина
чиқарилади. Келгуси йилда моделлар қатори кенгайтирилиши кутилмоқда.
Қозоғистон техникаси
хорижникидан салкам икки марта арзон. Харид қилишда фермерларга давлат ёрдам
кўрсатади. Ҳозирча хўжаликларнинг 8фоизи бу имкониятдан фойдаланди.
Динара
Шукижанова, Қозоғистон
Республикаси Парламенти
мажилиси депутати:
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган техникани имтиёзли ставка бўйича харид қилиш учун
маблағ ажратди. Ҳозир янгиланиш даражаси ўртача 4-5 фоиз. Фермерлар
таъкидлашича, бу кўрсаткични камида 10 фоизга етказиш керак.
Таъкидлаш лозимки,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 йил ичида қишлоқ ҳўжалиги техникасини тўла
янгиламоқчи.