Тинчлик, тотувлик, бирлик. Қозоғистон халқи ассамблеяси
кўп миллатли давлатнинг асосий тамойилларини фаол илгари сурмоқда. ҚХА 34-сессияси
иштирокчилари 30 йиллик фаолият натижалари ҳақида фикр билдирди. Этномаданият
марказлари раҳбарлари Президентнинг янги ижтимоий этикани мустаҳкамлаш
муҳимлиги ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватламоқда. У «Ҳалол фуқаро» концепцияси
- адолатни ҳар нарсадан юксак қўювчи масъулиятли ва виждонли инсон образини
илгари суриш орқали рўёбга чиқарилади. Унинг асосида барқарор жамият пойдевори
бўлган «қонун ва интизом» ётади.
Данильбек
Саратов, «Вайнах» чечен-ингуш этномаданият бирлашмаси раиси / Ғарбий Қозоғистон вилояти/:
- Ёшларимизнинг омади бор — бизга бу нарсаларни ҳеч ким айтиб бермаган. Ассамблея мазмунини ўзимиз англаб етганмиз. Биз уларга барча нарсаларни тушунтираётганимиз, бор
тажрибамизни тақдим этаётганимиз учун ҳам ёшларга анча осон бўлади. Бу тажриба жамият тинч ва тотув яшашини таъминлайди
Ташаббуслар, лойиҳалар, акциялар - ҚХА ҳеч қачон лоқайд турмаган. Мамлакат олдида турган барча долзарб масалаларга ўз
вақтида жавоб берган. Ўтган йили юз берган баҳорги тошқинлар вақтида ассамблеянинг 12 минг нафар кўнгиллилари гуманитар ёрдам тўплади ва бузилган уйларни тиклашда ёрдамлашди.
Зуппархан
Чалданов, Туркистон вилояти
Ўзбек этномаданий бирлашмаси Оқсоқоллар кенгаши раҳбари:
- Биз, оқсоқоллар сифатида ёшларда ватанпарварликни тарбиялашга, мамлакат
бирлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. «Соғлом онг» жамоат лойиҳаси доирасида зарарли одатлар, қиморга хуморлик, маиший зўравонлик ва вандализмга қарши курашамиз. ҚХАнинг 30 йиллик фаолияти давомида этнослар Қозоғистон идентикаси ва фуқаролиги доирасида интеграция бўлди, жипслашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

