Қозоғистон талабалари микроиқлим, ёритиш ва ўсимликларни
суғориш ишларини мустақил тарзда тартибга келтирадиган технология яратди.
Ишланма IT-ускуналари ва дастур интеграциясидан иборат. Алмати қурилиш-техник
коллежи талабалари Ғаббас Баязитов, Георгий Шикин ва Назим Алиев икки ой
давомида ушбу лойиҳа устида ишлади. Жамоа тизимнинг энергетик самарадорлиги ва
барқарорлигига алоҳида эътибор қаратди. Иссиқхона қуёш панеллари билан
жиҳозланган, дастур эса интернет боғланиш беқарорлашганда ҳам ускуна ишлашда
давом этишини таъминлайди.
Ғаббас Баязитов, қурилиш-техник коллежи талабаси, Алмати
вилояти:
- Иссиқхона сенсор ёрдамида, телефон орқали, илова орқали бошқарилади. Дейлик, иссиқхона томорқада бўлса, мен ишхонада ўтирганимча, датчиклардаги маълумотни кузата оламан. Сунъий интеллект иссиқхона учун тегишли ҳароратни белгилайди, у телефонда кўринади. Масалан, ҳарорат Цельсий бўйича 17 даража, намлик 90 фоиз, тупроқ намлиги 100 фоиз.
Ҳозир иссиқхонада қулупнай етиштириляпти, лекин унга исталган бошқа мева, гул, резавор мева экиш мумкин. Муаллифларнинг маълум қилишича, бу ишланма ўсимликлар етиштиришнинг самарадорлигини оширади ва парвариш жараёнидаги одам иштирокини камайтиради. Келажакда мазкур технология томорқаларда ҳам аграр-саноат секторида ҳам ишлатилиши мумкин.
Эльвира Бақтибаева, қурилиш-техник коллежи директори
ўринбосари, Алмати вилояти:
- Буларнинг ҳаммаси ҳозирча фақат макет, яъни прототип.
Муаллифлар уни қандай илгарилатиш тўғрисида ўйлашяпти. Ҳозирча фақат коллеж,
фақат ўз туманимиз миқёсида ишлаяпмиз. Келажакда эса лойиҳа мевасини бера
бошласа, уларнинг ютуқларидан мамнун бўламиз. Лойиҳанинг келажаги порлоқ, деб
ҳисоблаймиз.
Талабалар ўз лойиҳасини модернизациялашда давом этмоқчи.
Масофадан туриб назорат қилувчи мобил илова имкониятлари оширилади. Шунингдек,
иссиқхонага ўсимликлар аҳволини кузатиш учун камералар ўрнатиш
режалаштириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

