Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини кенгайтиради

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини кенгайтиради

Шимолий Орол денгизини сақлаб қолиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича тайёргарлик илари тугаш арафасида. Унда Кўкарал тўғонини юксалтириш ва сувнинг денгиз сатҳидан 44 метр баланд бўлишига эришиш мўлжалланган. Тегишли вазирлик Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, натижада денгиз майдони 4 минг квадрат километрга, сув ҳажми 34 миллиард куб метргача ортади. Бу натижага эришиш учун 4-5 йил зарур. Орол-Сирдарё ҳавзасида, Туркистон ва Қизил Ўрда вилоятларида суғориш тизимларини янгилаш ва автоматлаштириш учун 167 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Айни вақтда, сув тежовчи технологиялар фаол жорий этиляпти. Қўшни давлатлар билан трансчегара сув манбаралари бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда. Таъкидлаш лозимки, Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурилтойнинг V йиғилишида Шимолий Орол денгизини сақлаб қолиш масаласини кўтарган эди.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:

- Орол денгизини сақлаб қолиш мамлакат сув сиёсатининг устуворикларидан бири. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси билан трансчегара сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш тўғрисида шартномани имзолагандик. Бунга ўн йиллик музокаралар натижасида эришилди. Шу тариқа, Қозоғистон барча қўшни давлатлар билан трансчегара сув бўйича ҳуқуқий база яратди. Унинг асосида икки томонлама комиссиялар тузилди, тегишли шаклда чора-тадбирлар ва ташкилотчилик ишлари амалга ошириляпти.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Орол денгизи Давлат раҳбарининг доимий назоратида. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги 30 июнгача Шимолий Орол бўйича иккинчи босқич режасини тайёрлаши, йил охиригача тегишли молия ажратилиши керак. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳисобидан маблағ ажратилиши масаласи ҳал этилиши зарур. Давлат раҳбарининг Бирлашган Миллатлар ташкилоти майдонида Халқаро сув ташкилоти тузиш билан боғлиқ ташаббусини илгарилатиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси