Ишлаб чиқариш айланмаси тобора ортмоқда. Қозоғистонда саноат соҳасидаги тадбиркорларда муваффақиятга ишонч индекси юксалди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу соҳа тадбиркорлари аҳволи яхшиланди. Статистика миллий бюроси мутахассислари шундай хулосага келди. Йирик компаниялар раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровлар вақтида респондентларнинг 75 фоизи - 2600 дан зиёд завод вакиллари иқтисодий аҳволни «яхши» ва «қониқарли» деб баҳолади. Тадбиркорлардан 59 фоизи яқин орада молиявий-хўжалик фаолиятида вазият ўзгармаслигини тахмин қилса, 15 фоизи яхшиланишидан умидвор. 15 фоизи вазият ёмонлашиши мумкинлигини айтмоқда. Эслатамиз, жорий йил баҳорида республикадаги саноат вакилларининг муваффақиятга ишонч индекси салбий кўрсаткичда бўлган. Кузда эса бу 5 фоизга кўтарилди.
Айни вақтда, савдо соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Менежерларнинг катта қисми корхоналар иқтисодиёти яхшиланганини таъкидламоқда. Қурилиш соҳасида ҳам айни ҳолат юзага келган.