Сенат Модда ва материаллар таркиби ва хоссалари стандарт намуналари яратиш ва улардан фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Шартномани ратификация қилди. Ҳужжат шартномага аъзо мамлакатлар экспортчилари ва товар, хизматлар етказию берувчилари қўшимча синов ва тадқиқотлар ўтказмаган ҳолда ана шу стандарт намуналардан фойдаланишига имконият беради. Халқаро мақомга эга шартнома ратификация қилиниши метрология соҳасидаги ўлчовларга ишончни орттиради. Қозоғистон маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини оширади. Бу эса тадбиркорларга вақт ва маблағ тежаш имконини беради.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Модда ва материаллар таркиби ва хоссалари стандарт намуналарини яратиш мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим. Бугун қабул қилинган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома унга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқилган стандартлардан фойдаланиш имконини беради. Яқин давр мобайнида ҳужжат маъмурий тўсиқларни қисқартиради, бизнесга юкламани камайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси