Қозоғистон Президенти Германияга боради

Қозоғистон Президенти Германияга боради

28-29 сентябрда Давлат раҳбари Германияга расмий ташриф билан боради. Берлинда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокара ўтказади. Қозоғистон раҳбари Марказий Осиё ва Германия етакчилари учрашувида қатнашади. Бундан ташқари, ташриф дастурига кўра, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Berlin Global Dialogue форумида нутқ сўзлайди, Германия тадбиркорлари билан қатор учрашувлар ўтказади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.