Қозоғистон олимлари мўъжизавий эликсир яратди

Қозоғистон олимлари мўъжизавий эликсир яратди

Ёшлик эликсири. Қозоғистонлик олим Чингиз Серғази узум ва бошқа қатор резавор мевалар полифеноли концентратидан ноёб биологик фаол қўшимча яратди. Олимлар таъкидлашича, унинг кашфиёти одамларни турли касалликлар ва муаммолардан халос этади. Шу жумладан, метаболик синдром, остеопороз, юрак-қон томир патологиялари, жигар касалликлари ва диабет олдини олади. Олимлар уни 10 йил давомида синашди. Эндиликда ишланма учун патент олинди ва у ишлаб чиқаришга жорий этилди. Эликсир пойтахт ва Алмати аптекаларида сотувга чиқарилди.

Чингиз Серғази, биологик фаол қўшимча муаллифи:

- Ресфиратрол молекуласи топилди. Бу мўъжизавий молекула турли жондорларнинг ҳаётини узайтириши исботланди, бироқ ресфиратрол жуда беқарор модда, ҳаво ҳароратида ҳам парчаланиб кетади. Узоқ вақт уни одамлар учун мослаштира олмадик. Биологик қўшимчага бошқа полифенол бирикмалар киритиб, ресфиратрол молекуласини барқарорлаштирдик. Парчаланиши олди олинди. Буларнинг ҳаммаси фақат суюқликда мавжуд бўлади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.