Халқаро юк ташуви ер йўлдошлари орқали кузатиб борилади

Халқаро юк ташуви ер йўлдошлари орқали кузатиб борилади

Республика ҳукумати қарорига кўра, Космик техника ва технологиялар институти Ахборот тизимлари миллий оператори этиб тайинланди. Муассаса «Транзит» деб аталган юк ташувини кузатиб боришнинг автоматлашган ахборот тизимини яратди ва бу борада Қозоғистонда патентга эга бўлган, дея маълум қилди Қазинформ. Навигация пломбалари Ер йўлдошларига маълумот узатиб боради. Улар юк машиналари ва поездларга ўрнатилади. Таъкидлаш лозимки, Транзит тизими автомобиль ва темирйўл транспортидаги бешта миллий ҳамда Қирғизистон, Россия, Беларусь иштирокидаги халқаро пилот лойиҳаларда синовдан ўтди. Институтда таъкидланишича, Миллий оператор мақоми товар айланмаси қонунийлигини ва чегараоша ўтказиладиган юк ташуви  шаффофлигини таъминлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси