Қозоғистонда бош мия касалликлари, шу жумладан, инсульт ташхиси қўйиш ва даволашда сунъий интеллект имкониятларидан фаол фойдаланиляпти. Шу
жумладан, халқаро миқёсдаги RapidAI тизими
қўлланиляпти. Бу юқори технологик майдонча зарарланган мия қон томирлари тасвирини
яратишга хизмат қилади. У автомат тартибда
касалланган жойни аниқлаш, текширув натижаларни врачга юбориш
имконини беради. Бундан ташқари, Қозоғистон мутахассисларининг Cerebra
стартап имкониятларидан
ҳам фойдаланиляпти. Ишланма компьютер томографияси натижаларини таҳлил қилади, бир неча дақиқа давомида инсульт типини аниқлайди, бу эса бемор ҳаётини сақлаб қолиш
эҳтимолини оширади.
Ержан
Адильбеков, Шошилинч тиббий ёрдам миллий мувофиқлаштирувчи маркази бошқаруви
раиси:
- Қозоғистонда ЦЕРЕБРА дастури бор, ушбу
дастурнинг аналоги, у
мамлакатнинг кўплаб касалхоналарига ўрнатилган. Ҳозир ушбу
дастур пилот лойиҳа тарзида тақдим этилган, у Астанадаги 2-шаҳар касалхонасида, Алматидаги 7-шаҳар касалхонасида
ўрнатилди ва шу кунларда тўлақонли ишлаяпти, натижалар чакки эмас.
Шошилинч тиббий ёрдам миллий мувофиқлаштирувчи
маркази берган маълумотга кўра, мамлакатда йилига 40 мингтагача қон айланиш тизими ноқисликлари учрайди. Касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш
беморнинг тезроқ оёққа туриб кетишига ёрдам беради.
Қарашаш Жақибаева, бемор:
- Мени шифохонага келтиришди. Шундай масканнинг борлигини билмаган эканман. Врачлар ва ҳамширалар ёрдам берди. Катта раҳмат. Олиб келишганида бир қўлим ва оёғим борлигини сезмай қолгандим, қимирлай олмасдим. Қизлар ёрдам кўрсатишди. Кеча мустақил ҳаракатлана бошладим, бундан жуда қувондим. Деразага бораман, ўзим еб-ичаман, ўзимга хизмат қиламан ва бундан мамнунман.
Мутахассислар айни вақтда инсульт белгиларини аниқлашнинг оддий усулларини эслатди. Тиббиётчилар FAST
- юз, қўл, нутқ ва
вақт тестини тавсия қилади. Агар
одамнинг юзида қийшайиб қолса, қўли
заифлашса ёки қўлини кўтаролмаса,
нутқи
тушунарсиз бўлса, энг камида 4,5 соат ичида инсульт
марказига етказиш
керак. Ҳозир мамлакатда 83 та шундай даволаш маскани бор.

