Қозоғистонликлар яна битта рекорд ўрнатишди ва КинЭС китобига киришди! Гап мамлакатда тайёрланган энг кўп бўғирсоқ ҳақида
кетяпти. Қўстанай вилоятининг қишлоқларидан бирида яшовчилар 2 минг 339 килограмм 650
грамм миллий таом тайёрлашди. Қозоғистон Рекордлар китоби расмий вакили муваффақиятни рўйхатга олди. Бундан аввалги рекорд кўрсаткич ҳам Қамисти қишлоғи
аҳлига тегишли эди. Бу сафар марказий майдонга ўтовлар, чодирлар ўрнатилди, қозонлар осилди. Иштирокчиларнинг бир қисми хамир қорди, бошқалари кесишди, яна кимдир қовурди, бошқа бир қанча одам тайёр бўғирсоқларни санади.
Валентина
Корниенко, рекорд иштирокчиси:
- Бундай тадбир туман миқёсида ўтишининг ўзи ажойиб! Барчамиз шундай
анжуманга тўпландик, унда қатнашдик. Жуда қизиқарли, ғаройиб, худди вақт ортига қайтгандек. Ўзимизникилар билан
мулоқот қилдик! Умумий мақсад бирлаштиради, туманимизни уятга қолдирмадик.
Таъкидлаш лозимки, бу қишлоқ аҳлининг иккинчи рекорди. Уларни биринчи марта Қозоғистон ахборот-энциклопедия справочнигига ўтган йили қордан қорбобо ишлашгани учун киритишганди. Ўшанда 2 минг 300 та ишлашган.
Қуандиқ Қудайбергенов, Қозоғистон Рекордлар китоби расмий вакили:
- Бугун фақат
Қозоғистон эмас, дунё рекорди янгиланди. Биринчи марта мамлакатда шу қадар кўп қорбобо ясалди. Фақат республика эмас, дунё даражасида рекордга эришилди. Чунки аввал, 2018 йилда рўйхатга олинган Харбин рекордида 2 минг 18 та қорбобо ишланганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

