Қозоғистонда ўқувчилардаги яширин қобилият ва иқтидорни аниқлаш учун махсус тестлар ўтказилади. Синовларда 10-11 ёшли болалар қатнашади. Биринчи октябрь куни республикада «Qabilet хизмати» лойиҳаси иш бошлайди. Унинг доирасида оммавий тест олинади. Бу тадбир мутлақо бепул амалга оширилади. Биринчи босқичда 50 минг бола қамраб олинади. Кейинроқ ўсмирлар ҳам таклиф қилинади. Мазкур саралаш услуби “4 К” на асосланган. Яъни креативлик, критик фикрлаш, коллаборация ва киришимлилик. Тестлардан сўнг ўқувчилар мутахассиснинг профессионал маслаҳатини олиши мумкин. У касб танлашга ёрдам беради. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа қобилиятли ва иқтидорли қозоғистонликларни аниқлашга қаратилган. У «Элбоши академияси» томонидан ишлаб чиқилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси