Венеция кўргазмасида Қозоғистон павильони очилади

Венеция кўргазмасида Қозоғистон павильони очилади

59-Венеция биенналида биринчи марта Қозоғистон павильони очилади. Ушбу нуфузли тадбир 21 апрелдан 27 ноябргача давом этади. Машҳур халқаро бадиий кўргазмада кўпсоҳали ORTA жамоаси мамлакатимизни тақдим этади. Унинг лойиҳаси алматилик афсонавий рассом Сергей Калмиков ғояларига асосланган.

«Венеция биенналида миллий павильонимиз бўлиши – Қозоғистон арт-саҳнаси учун узоқ кутилган янгилик. Ушбу кўргазма таниқли ижодкор Сергей Калмиковга бағишланади. У эркин руҳияти билан жуда кўп мусаввирларни илҳомлантирган дастлабки рассомимиз эди. Павильон Қозоғистон замонавий санъатини мамлакат ичида ва жаҳон бўйлаб қўллаб-қувватлаш ва таништиришга бағишланган кўплаб лойиҳалардан бири бўлади, деб умид қиламан», деди Қозоғистон павильони комиссари Меруерт Қалиева.

Таъкидлаш лозимки, Венеция биеннали икки йилда бир марта ўтказилади. Йилига 550 минг кишини тўплайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси