Қосим-Жўмарт Тўқаев Мусулмон уламолар кенгаши Бош котиби билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Мусулмон уламолар кенгаши Бош котиби билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Мусулмон уламолар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдулсалом билан учрашди. Президент кенгашнинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилишидан мамнунлигини маълум қилди. Мазкур халқаро саҳнада тан олинган, нуфузли ва таъсирли ташкилот доирасида рўёбга чиқарилаётган ташаббус ва лойиҳаларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида Бош котиб мамлакатимизнинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчликка эришишдаги хизматларини юқори баҳолади. Қабул якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев Кенгаш Президенти, «ал-Азҳар» университети Олий имоми шайх Аҳмад ат-Таййибга саломини йўллади. Муҳаммад Абдулсалом эътиқодлараро мулоқотни ривожлантириш, инсонийлик қадриятларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун І даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси