Товарлар ва химатлар ортидан авиапарвозлар нархи ҳам кўтарилди. finprom.kz нашри берган маълумотга кўра, бу хизмат баҳоси ўртача 9 фоиздан кўпроққа ортди. Минтақалар бўйича олинса, энг кўп қимматлашиш Туркистон вилоятида кузатилди: йил давомида 30 фоизга ошди. Учликка Қизил Ўрда ва Манғистау вилоятлари ҳам киради. Мавжуд 17 минтақадан фақат Шимолий Қозоғистонда нархлар ўтган йилнинг октябрь ойи даражасида қолди. Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Ақмўла вилоятларида эса нархлар бир оз пасайди. Аналитиклар фикрича, умуман олганда, йўловчилар ташиш ҳажми деярли тикланди. Ҳатто 2019 йил кўрсаткичларидан ошиб кетиши ҳам мумкин. Январь–сентябрь ойларида ҳаво транспорти компаниялари даромади 265,7 миллиард тенгени ташкил этди, йил давомида икки марта ўсди. Даромаднинг асосий қисмини йўловчилардан тушган маблағ ташкил қилди, фақат 13 миллиард тенге юк ташишлар орқали олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси