Президент Уммон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Уммон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Уммон ташқи ишлар вазири Бадра ал-Бусаидийни қабул қилди. Учрашувда Давлат раҳбари Уммон республикамизнинг ишончли ва содиқ ҳамкори эканлигини таъкидлади, бундан буён ҳам икки давлат ўртасидаи шериклик равнақ топиб боришига ишончи комиллигини билдирди. Томонлар транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро шериклик истиқболлари, шунингдек, рақамлаштириш, икки мамлакат орасида бевосита авиаалоқани йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқди. Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари минтақавий хавфсизлик, кўптомонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари борасида фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Уммон Султонига ўз саломини йўллади ва  Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


Уммонга Қозоғистонда катта ҳурмат билан қаралади. Мамлакатингиз фуқароларимизда, хусусан, тадбиркорлар ва маданият арбобларида катта қизиқиш уйғотади. Шу боис, янада кўп қиррали ва сермаҳсул бўлиши учун ҳамкорлигимизга кучли туртки берилиши даркор.


Бадра ал-Бусаидий, Уммон ташқи ишлар вазири:


- Биз Қозоғистондаги ривожланишни катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Кенг миқёсли, мамлакат ва халқ манфаатига йўналтирилган ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдиради. Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари бизни лол қолдиради, у мазкур минтақада сезиларли ўринга эга, тинчлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашда асосий роль ўйнайди. Биз ташқи сиёсатингизни юксак баҳолаймиз, у адолат ва умумжаҳон тинчлиги, хавсизлик ва тараққиёти учун ҳамкорлик сари йўналтирилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси