Қозоғистон шарқида 200 дан зиёд Қорбобо ва Қорқизлар иштирокида марафон бошланди. Янги Йил байрамининг асосий қаҳрамонлари мамлакатнинг барча ҳудудларидан
келган. Тадбир уч кун давомида бўлиб ўтади. Старт эса Риддерда берилган. У ерда
оммавий чанғи пойгаси, севимли қаҳрамонларнинг ранг-баранг паради ва шаҳардаги
бош Янги Йил арчасида тантанали чироқ ёқиш маросими бўлиб ўтди. Марш «Олтой Альплари»
тоғ-чанғи базаси ҳудудида давом этади. Қорбобо ва Қорқизлар турли манзилларда
меҳмонларни қутлайди ва байрам кайфиятини юзага келтиради. Фестиваль якунида чап
қирғоқдаги Ўскемен паркида Аяз Ата қароргоҳининг тантанали очилиш маросими
ўтказилади.
Михаил Данилов, Қорбобо:
- Ушбу тадбирнинг
барча ташкилотчиларига раҳмат айтмоқчиман. Биз Қорбоболарга ёқимли иштирок
тилайман. Ва кўпроқ ғалаба! Барчани байрам билан!
Валентина Владимирова,
Риддер шаҳри фуқароси:
- Янги 2025 йилдан
умидлар мўл. Энг муҳими, Ер юзида тинчлик бўлсин. Бугуни байрамдан болалар ҳам,
биз - катталар ҳам мамнунмиз. Бундай айём бизда илк маротаба бўлиши. Ҳаммасини
кўриш, эшитиш ва қатнашишни жуда истайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

