Е.Байтанаев: «Пандемия ҳали тугамади»

Е.Байтанаев: «Пандемия ҳали тугамади»

Пандемия ҳали тугамади. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: бўшашмаслик керак. Куни-кеча минтақаларда 61 янги ҳолат аниқланди. Антирейтингда 2 асосий мегаполис пешқадам: Алматида 41, Нур-Султонда 13 бемор рўйхатга олинди. Шу сабабли, Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси вакцинация, ревакцинация ва санитария меъёрларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Ержан Байтанаев, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили:

- Пандемия ҳали тугамади. Эпидемиологик вазият меъёрларга кўра барқарор. Лекин икки ҳафтадан буён касаллик юқиш ҳолатлари кўпайиб боряпти. 

- Ўсиш жуда катта. Майда суткасига 5 одам хасталанса, бугунг кунда бу кўрсаткич 61 нафарга етди. Бирорта минтақа “қизил зонага” кирса – бир кеча-кундузда хасталанганлар сони 100 нафардан ошсагина ваҳима кўтаришга асос бўлади.