Қозоғистон-Хитой чегараси орқали юк олиб ўтиш нархи икки марта камайтирилади. Бу ҳақда Молия вазирининг биринчи ўринбосари маълум қилди. Марат Султанғазиев баёнотига кўра, вазирлик «Нур-Жўли» ўтказиш пункти ичида юкларни қайта ортиш масаласини тўла ҳал қилди. Яқинда бу ерда электрон навбат ташкил қилинади. Республика Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда бешта автомобиль ўтказиш пунктларидан тўрттаси очиқ. Фақат Хитойдаги эпидемиологик вазият туфайли «Қалжат» станцияси ёпиқлигича қолмоқда. Томонлар уни қайта ишга тушириш санасини келишиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси