Энди қозоғистонликлар қатор «рақамли» ҳужжатларни оммалашган мобиль иловалар орқали олиши мумкин. Илгари бунинг учун «eGov Mobile»га мурожаат этиш шарт бўлган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, фуқаролар орасида оммалашган майдончалардаги давлат хизматлари бўлимидан шахсий гувоҳнома, ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи ҳужжат, вакцинация паспорти ва бошқа, жами 18 турдаги ҳужжатни олиш мумкин. Вазирлик маълум қилишича, электрон ҳужжат аслияти билан тенг кучга эга, ҳозирги кунда бу турдагисидан 10 миллион нафар юртдошимиз фойдаланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.