Халқаро трейл югуришда 13 давлат вакиллари қатнашади

Халқаро трейл югуришда 13 давлат вакиллари қатнашади

Ақмўла вилоятида ўтказиладиган нотекис жойдан югуриш ва очиқ сув ҳавзасида сузиш беллашувида 13 давлатдан саккиз юздан зиёд спортчи қатнашади. Спорт тадбирлари Бурабай миллий парки ҳудудида ташкил қилинади. Иштирокчилар 12 ва 35 километрга югуради, Малое Чебачье кўлида сузади. Мусобақалардан сўнг атлетлар ва ишқибозлар плоггинг билан шуғулланади, бир вақтнинг ўзида чиқинди тўплаган ҳолда ҳаракатланади. Шу тариқа, ташкилотчилар экология ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга эътибор қаратиш ниятида.

Даниель Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқарувчи директори:

- Халқаро марафонлар – жуда аҳамиятли. Жаҳоннинг энг йирик марафонларида 50 минг нафаргача кўнгилли қатнашганини кўрамиз. Томошабинлар сонига келсак, бир неча юз минг мухлис уларни томоша қилишга келади. Бундан мақсад спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий ва хорижлик туристларни жалб этишдан иборат.

 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.