Астанада икки кунлик Қозоғистон халқи ассамблеяси 32-сессиясининг асосий мавзуси шу. Иштирокчилар қатор мафкуравий ва амалий аҳамиятга эга масалаларни муҳокама қилади. Тадбирда минг нафардан зиёд юртдошимиз қатнашмоқда. Улар орасида Парламент аъзолари, марказий ва маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, диний бирлашмалар, дипломатик корпус, ННТ, ҚХА ва этномаданий бирлашмалар, илмий-ижодий зиёлилар, шунингдек, Қозоғистон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари бор. Бугун делегатлар ва экспертлар иштирокида мунозара майдончалари фаолият кўрсатади. Эртага эса Давлат раҳбари иштирокида Пленар сессия ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.