Каспий денгизи орқали оптик толали линия ўтади

Каспий денгизи орқали оптик толали линия ўтади

Қозоғистон ва Озарбайжон Каспий денгизи орқали оптик толали линия ўтказиши кутиляпти. Икки давлат телекоммуникация бозорининг йирик иштирокчилари шундай қарорга келган. Кабель линияси узунлиги 380 километр, ўтказиш қуввати 400 терабит/сония бўлиши мўлжал қилинмоқда. Каспий денгизи орқали рўёбга чиқариладиган бу лойиҳа Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги мамлакатлараро «Рақамли Ипак йўли»нинг муҳим компонентларидан бири ҳисобланади. Бу Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари ўртасида интернет алоқани мустаҳкамлайди ҳамда Осиё-Европа ўртасида мультитерабит ҳажмидаги маълумотлар ўтказилишини таъминлайди. Оптик толали алоқа линияси қуриш учун Қозоғистон-Озарбайжон қўшма корхонаси тузилган. Компанияда таъкидланишича, «Рақамли Ипак йўли» лойиҳаси рақамли хизматлар сифатини оширади, янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.