Қозоғистонда Янги йил арчалари
сотиш мавсуми бошланди. Шу кунларда сунъий ва табиийларини харид қилиш мумкин. Сотилаётган табиий арчаларнинг барчас заруратдан кесилган ёки
питомникларда етиштирилган дарахтлар ҳисобланади. Масалан, Ақмўла вилоятидан
келтирилганлари бор. Кўчатларнинг фақат бир қисмигина сотувга чиқарилади,
асосий қисми эса «Бурабай» миллий парки ўрмонларини кенгайтириш учун
ўтқазилади.
Бейбут Ерғалиев, Гнпп «Бурабай» давлат миллий табиат
парки ўрмон питомниги бошлиғи:
– Питомникнинг умумий майдони 32 гектарни ташкил қилади,
унда кўчат етиштириладиган, мева олинадиган қисмлари бўлади. Кўчатларнинг бир
қисмини 7-8 йил мактаблар учун тайёрлаймиз ва талабга кўра шаҳар аҳолисига,
маҳаллий халққа жўнатамиз. Шунингдек, ўрмончилик бўлимларига тарқатамиз. Улар
ўтқазиб, парваришлашади. Етарлича серзаҳмат, мураккаб иш. Ёз давомида
кўкаламзорлаштирувчи ишчиларимиз меҳнат қилади, ўташади, парваришлашади.
Арчаларнинг бир қисми республикамизга яқин хориж —
Қирғизистон ва Россиядан келтирилади. Темирлан Қўратай бу бизнеснинг ҳамма
икир-чикрини яхши билади. Тадбиркор 12 йилдан буён мамлакатга байрам тимсолини
олиб келади.
Темирлан Қўратай, тадбиркор:
– Қўпроқ қорақарағайга эътибор қиламиз, у фойдали, махсус
ҳиди бор. Ўсимликни етиштириш керак, махсус тувакларга ўрнатилади. Унга сув
қуямиз, яхши ўсади. Одамлар кўпкам кўрингани сабабли қорақарағай харид қилади.
Қозоғистонликлар жонли арчани севса ҳам, кўпчилик
байрамга сунъий арча олади, уни кўп марта ишлатиш мумкин.
– Жонли дарахтни кесиш яхшимас. Сунъий арчани маъқул
кўрамиз, бу йил ҳам ўтган йилгисини ўрнатамиз.
– Сунъийлоари жуда чиройли, менга ёқади. Экологияни ҳимоя
қиламиз. Бизда ўтган йилги сунъий арча бор.
– Албатта, жонлиси. Ифори бор. Бу нинабаргли дарахт, Янги йил келаётгани сезилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

