Қозоғистонлик ёзувчи Илмаз Даниялулининг «Дастан ва Арман. Ибтидо» тарихий-саргузашт романини Британия нашриёти АҚШ, Германия, Франция ва Бирлашган қиролликларда илгарилатади. Синопсис ва биринчи бобни олганидан кейин нашриёт муаллифдан қўлёзмани тўлиғи билан беришини сўради. 8 йил аввал рус тилида чоп этилган муҳаббат қиссаси Россияда ҳам оммалашиб кетганди. Энди муаллиф уни қозоқ ва инглиз тилларига таржима қилмоқда.
Илмаз Даниялули, ёзувчи:
- Аввалига мен кимнидир қизиқтира олиш ҳақида ўйлаганман, энди эса ўқувчиларга мавзу ҳам, китоб ҳам қизиқарли бўлганини англадим. Мен унда истиқболларни ҳам, прогнозларни ҳам кўрсатдим. Нашриёт тарихни қанчалик билишимни сўради, ишлашга иштиёқим қанчалик баландлигини суриштиришди.
Ёзувчининг айтишича, тарихий саргузашт жанридаги асар унинг муаллифлик дебюти. Сюжет мифларга асосланиб тузилган бўлса ҳам, уни классик фэнтези дейиш қийин. Муҳаббат қиссаси болалигида унаштириб қўйилган болалар ҳақида ҳикоя қилинади. Ёшларнинг оталари қачонлардир дўст бўлишган. Лекин кейинроқ, Арманайнинг отаси фикридан қайтади ва Қадир куёвнинг шаштини синдириш учун Дастанга етти шарт қўяди. Бажара олса – қизини беришини айтади.
Илмаз Даниялули, ёзувчи:
- Саргузаштлар давомида турли ҳикоялар, турк мифлари сюжетлари, тангривийлик афсоналари қўшилади. Яъни, бизнинг қонимизда, қалбимизда, кўнглимизда бўлган нарсалар ҳақида гап кетади. Мен вақти келиб одамлар сеҳр деган нарса, шаманларимиз, бахшиларимизнинг кароматлари ҳаққонийлигини илм орқали исботлашларини етказгим келди. Кўплар фэнтези деяпти. Майли, улар учун фэнтези бўлсин, 8-қисмини чиқарганимдан сўнг таҳлил тақдим этилади.
Достон 8 қисмли бўлиши режалаштирилган. Китоблар туркумидан ташқари аудио альбом ҳозирланади. Унинг тиражи чекланмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси