Энергетика вазирлиги йил охирига қадар 25 та ер ости участкаси аукционини ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда муассаса раҳбар ўринбосари Жумабай Қарағаев маълум қилди. У журналистларга «Ер ости бойликлар ва улардан фойдаланиш» кодексига ўзгариш киритиш ташаббуси ҳақида ҳам сўзлаб берди. Унинг айтишича, ўзгаришлар углеводород хом ашёси конларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш бўйича электрон аукцион ўтказишда шаффофликни янада яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари, сўнгги икки аукцион тузатишлар натижасида ўтказилган. Биринчисида 8 та кон бўйича ғолиблар аниқланган. Имзоланган бонусларнинг умумий миқдори 61 миллиард тенгени ташкил қилган. Иккинчисининг якунига кўра, 10 та кон участкаси бўйича бу миқдор тахминан 9,3 миллиард тенгедан иборат. Бу пул, таъкидлади Қарағаев, бюджетга келиб тушди.
Жумабай Қарағаев, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари:
- Аукцион иштирокчилари томонидан имзоланган бонуснинг бошланғич ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда кафолат депозитини тўлаш; агар ким ошди савдоси ғолиби имзо бонусининг якуний миқдорини тўламаса, иккинчи иштирокчи ким ошди савдоси ғолиби деб топилади, аукционни йилига 2 мартадан кўп ўтказмасликка оид чекловни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилади. Манфаатдор давлат идоралари, ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва саноат бирлашмалари иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Басима Сарманова таржимаси