Кўп асрларни кўрган Мўйилди

Мўйилди кўлининг балчиғи ва рапа тузи эритмаси фақат Қозоғистондагина эмас, кўпгина чет давлатларда ҳам маълум. Санаторий йил бўйи фаолият кўрсатади, бу ерда дам олиб, саломатликни тиклаш мумкин. Таркибида табиий хлорид-сульфат-натрий мавжуд бўлган минерал сув ўта фойдали. Айни пайтда, рапа ва минералли балчиқ таркибида Менделеев жадвалига киритилган кўплаб элементлар учрайди.