Фусункор Катон-Қарағай

Катон-Қарағай - Шарқий Қозоғистондаги чиройли ўлка. Ярим миллиондан зиёд гектар майдонни эгаллаган мамлакатимиздаги энг йирик миллий парк. Катон-Қарағай Жанубий Олтойнинг энг хушманзара ерида жойлашган. Бу гўзал ҳудуд кўрган кўзни ўз чиройи билан мафтун қилади. Ўрмонларида ҳар турли анвойи ўсимликлар, шифобахш гиёҳлар ўсади.