Жанубий минтақа тарихий манзиллар, табиат-иқлим зоналари, сайёҳлик йўналишларига бой, иқлимбоп санаторий-курорт даволаниш масканлари кўп. Бундай даволаш муассасаларида мазкур ҳудудда мавжуд бўлган шифобахш омиллардан унумли фойдаланилади. Чимкент шаҳридан 25 км шимолда, Манкент станциясидан 6,5 километр масофада ўзига хос, дунёда тенгсиз, мевали дарахтзорлар бағридан жой олган қадимий соғломлаштириш масканларидан бири жойлашган. Бу санаторий илиқ иқлими, тоза ҳавоси, кучли шамоллар йўқлиги, қуёш кунлари кўплиги, минерал суви, ўта қимматли табиий ва иқлимий даволаш каби омилларга эга.