Жанубий Қозоғистон - файзли ва меҳмондўст замин

Дастуримизнинг навбатдаги сонида биз Қозоғистоннинг туристик хаби – Чимкент шаҳрида бўлдик. Шаҳар яқинида, Туркистон вилоятининг Сайрам туманида, саноат зоналари ва аҳоли пунктларидан олис, мусаффо ҳаволи, офтоби сахий, мевазор боғлари мўл бир ерда минерал сувли булоқ мавжуд бўлган санаторий жойлашган.