Астанада фойдали терапия

Мегаполисларда ҳаёт воқеаларга бой, қизиқарли. Лекин айни вақтда у ҳам жисмоний, ҳам маънавий куч-қувватни сўриб олади. Юқори суръатлар, айниқса, табиатан сокин ҳаётни маъқул кўрувчиларда безовталик, стресс уйғотиши мумкин. Мегаполисда ҳаёт кечиришни фақат яшашга чанқоқ, саломатлиги мустаҳкам одамларга чиқарган, деб бежиз айтишмайди.

Нима қилиш керак? Шаҳар аҳолиси қандай қилиб уйғунлашган тиббиёт ёрдамида саломатлигини мустаҳкамлаши, куч-қувватини тиклаши мумкин? Дастуримизнинг навбатдаги сонида шу ҳақда ҳикоя қиламиз.