Тез орада юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар платформа сотувида пайдо бўлиши мумкин. Савдо ва интеграция вазирлиги хабарида келтирилишича, ушбу сайтдан бугунги кунда бир миллиондан ортиқ маҳсулот турлари жой олган. Маркетплейс билан бўлажак келишувларга оид музокарада Қозоғистоннинг 10 та ишлаб чиқарувчиси қатнашди. Бу ўсимлик мойи, қандолат маҳсулотлари, ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар. Экспертлар фикрича, электрон тижорат бозори истиқболли. Ўтган йили Қозоғистонда ушбу бозор ҳажми 1,3 триллион тенгени ташкил қилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси