Қозоғистонликлар турли давлатларда Республика кунини нишонламоқда. Масалан, Истамбулда ушбу муҳим сана ноодатий тарзда – Босфор бўғозида кемада кутиб олинди. Тадбирда Туркияда таҳсил олаётган талабалар, шу юртда яшовчи қозоғистонликлар қатнашди. Улар дўмбира жўрлигида машҳур асарларни ижро этишди. Шунингдек, Республика куни шарафига Султон Маҳмуд Фотиҳ кўприги Қозоғистон байроғи рангида ёритилди. Айтиш керак, Республика кунига бағишланган тадбирлар марафони шу билан тугамайди. Анқарада тантанали қабул уюштирилади, Памуққалъада эса илмий анжуман ташкил этилади.
Алим Байел, Қозоғистон Республикасининг истамбулдаги бош консули:
- Республика кунини Босфор бўғозида кемада кутиб олдик. Бу ерда талабалар, юртдошларимиз тўпланган. Туркия – юртимизнинг стратегик ҳамкори. Қозоғистонда Республика куни 25 октябрда нишонланади, Туркияда эса шундай байрам - 29 октябрда. Бу ҳам рамзий маънога эга.
Аслан Серик, сайёҳ:
- Нима учун Республика кунини Қозоғистондан ташқарида байрам қилиб бўлмас экан? Шу мақсадда Истамбулда нишонлашга қарор қилдик. Кўриб турганингиздек, ҳаммаси аъло даражада ўтди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси