Ижро ишлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди

Ижро ишлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди

Хусусий суд ижрочилари қатор ҳолатларда мажбурий чора-тадбирларни бекор қилиши шарт бўлади. Масалан, фуқаро ҳамма қарзларини тўла ёпишга муваффақ бўлса. Мажилисда биринчи ўқишда ижро ишларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди. Бундан ташқари, қарздорни суд ижрочиларига чақириш учун кўзда тутилган асослар қисқартирилади. Ушбу меъёрлар турли қонун ҳужжатларида бу борада юзага келган зиддиятларни ҳамда коррупцияга йўл очувчи омилларни бартараф этишга мўлжалланган. Шу тариқа, суд ижрочилари ишидан шикоятларни камайтириш ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан ишлаб чиқилди.

Дмитрий Колода, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

– Ижро жараёни доирасида аввалги суд ижрочилари чиқарган барча қарорлар худди ўша суд ижрочилари томонидан бекор қилинишини белгилаб қўйиш зарур. Коррупциявий ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик учун қарздорни чақиришга имкон берувчи асосларни камайтириш кўзда тутилган. Суд ижрочилари ижро жараёни бошланиши тўғрисида қарор нусхасини жўнатиш ва мажбурий ижро чора-тадбирлари ҳақида ёзма маълумотни етказиши лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.