Чордара сув омбори тубида тарихий артефактлар топилди. Саёзлашиб қолган участкада қишлоқ тарихий-ўлкашунослик музейи ходимлари қазиш ишлари олиб борди. Қум ва лой остидан бронза қадаҳлар, кўзалар, ўлкада яшаган қадимий халқ маиший буюмлари топилди. Қадимий қурилиш материаллари парчалари, сопол канализация қувурлари топилди. Археологлар фикрича, топилмалар 6-8 асрларга оид. Тарихчилар фикрича, Чордара сув омбори атрофида қадимий даврларга оид кўплаб нарсалар ётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳудудда авваллари ҳам қорахонийлар даврига оид артефактлар топилган.
Нурлан Смайлов, Туман тарих-ўлкашунослик музейи раҳбари:
- Ҳозир ҳудудда қазиш ишлари кенг кўламда олиб бориляпти. Кўплаб қизиқарли ва ноёб нарсалар топилди. Ҳатто бирмунча шикастланган тош ҳайкалча ҳам. Ҳозир биз уларнинг барчасини расман рўйхатдан ўтказамиз, батафсил тавсифлаб чиқамиз. Сўнгра ўрганамиз. Кейин эса улар музей жамғармасини тўлдиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси