Инвестиция жозибадорлиги: АХММ суди ва Арбитраж маркази

Пандемиядан олдин Қозоғистонга 300 миллиард доллардан зиёд сармоя кириб келган. Мазкур кўрсаткич иқтисодиётга чет эл инвестициялари ҳажми бўйича мамлакатимизни минтақа етакчисига айлантиради. Албатта, бунга осонликча эришилмаган. Сармоя фақат қулай шарт-шароит бор жойга келиши маълум. Шу маънода, «Астана» Халқаро Молиявий Марказидаги суд ва Халқаро Арбитраж марказининг хизмат кўрсатиши - инвесторлар учун муҳим омил.